Туғилган кунингиз билан табриклайман! Бахт, саломатлик, бахорий илиқлик, орасталик ва хаётий қувват тилайман! Хар доим бахтдан юзингизда қувонч қуёши балқиб турсин, барча эзгу ният-мақсадларингиз ушалсин! Сиз учун хар нарсага тайёр турувчи инсон доимо ёнингизда бўлишига тилакдошман!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Хар бир кунингиз ажойиб мўъжизалар билан тўлиб тошсин, барча орзу-истакларингиз хеч қандай қийинчиликларсиз ва тўсиқларсиз рўёбга чиқсин! Чинакам мухаббат, соғлик, омад, ишончли дўстлар умр бўйи хамрох бўлсин. Илиқлик, орасталик ва мехрибонлик хислари Сизни асло тарк этмасин!

Туғилган кунингиз билан муборакбод этаман! Ажойиб бахт, абадий ёшлик ва гўзаллик, чексиз қувонч, мехр-оқибат, кўтаринки кайфият хамрох бўлсин! Соғлик-саломатлик, доимий фаоллик ва изчиллик, ўз қадрини биладиган ва мисли кўрилмаган ижобий натижаларга эришиш бахти насиб этсин! Сиз қўл урган барча хайрли ишлар муваффаққият чўққиларини забт этсин, яхши кайфият хеч қачон Сизни тарк этмасин!

Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, азизим!Хаётингиз бахтли лахзаларга ва такрорланмас ажойиб хаяжонли дақиқаларга тўла бўлсин! Хаёт сўқмоқларида Сизни қўллаб-қувватловчи ва умид бахш этувчи яқинларингиз, исталган пайтда ёрдам қўлини чўзишга тайёр турувчи дўстларингиз асло тарк этмасин. Хаёт йўлингиз игна билан кўз оқига ёзишга арзигудек ибратли ва такрорланмас бахтли онларга тўла бўлсин!

Таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин! Хар доим гўзаллик, қуёш харорати каби илиқлик ва аёллик ибоси Сизни тарк этмасин! Сизга яқинларингизнинг самимий табассумлари ва мехр-мухаббатлари хамрохлик қилсин. Кундалик ишларингиз қувонч билан, хаётингиз эса мамнуният хис-туйғулари билан йўғрилсин! Хаётингиз бир умр абадий бахтли ва умидбахш лахзалар оғушида бўлишига тилакдошман!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz