Латифалар (Кўзгу…)

Бир-бирини кўролмайдиган икки дугона бор экан. Лекин хар холда улардан бири сал ақллироқ экан. Бир куни улар «ким кўзгуга кўпроқ қараши хақида бахслашиб қолишибди. Биринчи бўлиб, ақллироқ қиз гап бошлаб, шундай дебди:

— «Мен бўш қолдим дегунча, кўзгуни ёнига югураман. Хар сафар кўзгу ёрдамида ўзимга қараб, сўнгра хуснимни барчага кўз-кўз қиламан».

Иккинчи дугона унга жавобан, шундай дебди:

— «Сени гапларингни яхши тушундим. Нима хам дер эдим. Лекин мен кўзгуга шунчалик кўп қарайманки, хар кунлик умримнинг қарийб ярми кўзгу олдида ўтади. Кўзгу ёрдамида ўзимга оро бериб, хусну-латофатимни оламга намойиш этаман. Сенга нисбатан эса хулосам шу: Сенга эсизгина вақт!»

Биринчи дугона эса. унинг тартибсиз йиғиштирилган сочларига, ғижим бўлиб турган кийимларига бир қараб, сўнгра дебди:

— «Мен қисқа қиламан. Сенга нисбатан хулосам шуки: Эсизгина кўзгу!»

Эр бегона аёл билан қандайдир катта концертда олдинги қаторлардан бирида ўтириб олиб, хотинига СМС ёзмоқда:

Эр:

«МЕН МАЖЛИСДАМАН. УЙГА КЕЧРОҚ БОРАМАН»

Хотин:

«МАЖЛИСДАН СЎНГ ТАШҚАРИДА КУТАМАН»

Эр:

«ТОВУҚ МИЯ. СЕНГА НИМА БОР. ТОМИНГ ЖОЙИДАМИ.»
Хотин:

«ДАДАСИ. МЕНИ ТОМИМ ЖОЙИДА ЭМАС. ЛЕКИН МЕНИ ЖОЙИМ ОРҚА ТОМОНДА»