Туғилган кун учун табриклар матни (Онага)

Азиз онажон! Мен учун дунёдаги энг азиз инсон бўлиб хисобланмиш онажоним, Сизга узоқ умр, сихат-саломатлик тилаб қоламан! Хеч қачон рухий тушкунликка тушмаслигингизни ва умрбод худди хозиргидай мехрибон ва донишманд аёл тимсоли бўлиб қолишингизни астойдил истаб қоламан! Чехрангиз ғам-хасрат кўрмасин, гўзал хаётнинг барча бахтли ва ажойиб онлари Сизнинг кундалик хаётингиздан ўрин олсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Биз учун қимматли, азиз ва дунёда тенги йўқ онажоним! Туғилган кунингиз муносабати билан Сизга бағишланган бизнинг барча эзгу ниятли дил-сўзларимизни қабул айлайсиз! Билиб-билмай қалб гавхарингизга етказган озорларимиз бор бўлса, кечиришингиздан умидвор бўлиб қоламиз! Биз Сизни хар доим қадрлаб келганмиз ва бундан буён хам кундалик хаётимиз осмонидаги қўёшимиз бўлиб қолаверасиз! Барча ўгитларингиз учун Сиздан бир умр миннатдормиз! Хасталик, ғам-хасрат туйғулари Сизга ёт бўлсин! Чинакам бахорий илиқ табассум ёруғ чехрангизни тарк этмасин! Таваллуд кунингиз билан муборакбод этамиз!

Қадрли ва азиз онажон! Сизни туғилган кунингиз билан қизғин қутлаймиз! Сизга мустахкам соғлик-саломатлик, қалб хотиржамлиги ва оилавий тинч-тотувлик хамда фаровонлик, тўкин-сочинлик тилаб қоламиз! Сизни бир умр яқинларингиз мухаббати тарк этмасин! Сизнинг мехр-мухаббатга ва ғайрат-шижоатга тўла бўлган юрагингиз хар доим бизнинг ёнимизда уриб турсин. Сизга каттадан катта бахт-саодат ва хурсандчилик лахзалари насиб этсин! Атрофингизда умрбод яқинларингизнинг мехр-мухаббатли чехралари илдиз отсин! Туғилган кунингиз билан!

Азиз онажон! Бугунги қутлуғ кунда Сизга илгари айтмаган энг эзгу тилакларимизни бахшида қилмоқчимиз! Сиз бизга ёшлигимизда бахш этган мехрингиз, мехрибончиликларингиз учун бир умрга миннатдормиз! Бахтимизга доимо соғ-саломат юришингизни, чехрангиздан табассум асло аримаслигини ва кунларингиз бахтиёр онлардан иборат бўлишини чин юракдан тилаб қоламиз! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!

Биз учун энг қадрли , азиз онажонимиз! Туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан табриклаб, сизга метиндай соғлик, узоқ умр, фаровон турмуш кечириш бахтини тилаб қоламиз! Бизга берган тарбиянгиз, мехрингиз, бизни ўстириб вояга етказиш йўлида чеккан захматларингиздан бир умр миннатдор эканлигимизни билдириб, хаётдаги барча бахтли лахзалар сохибаси бўлиб қолишингизда тилакдошмиз! Айёмингиз қутлуғ бўлсин, азиз онажоним!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ