Қатра хандалар («Ўшаман»…)
Эшик тақиллайди.
— Ким у?
— Бу мен, «ўшаман»!
— Э, анави «Ўтган кунлар»даги «ўшами»?
— Йўқ, ўтган хафтадаги «ўша» сизга қарз берган боламан. Қарзимни ундиргани келдим!…
— Бизни ишимизни хал қилиб бера оласизми?
— Хеч хам иложи йўқ!
— Бир оз пул берсакчи?
— Виждон сотилмайди!
— Кўпроқ миқдорда пул, яъни айтган пулингизни берсакчи?
— Унда виждондан сўраб кўрамиз!
— Дадаси, овқатга чиқасизми?
Эр жавоб қилмайди. Бир оз вақт ўтгач эса, эрнинг ичкаридан овози келади :
— Хозир иложим йўқ….
Хотин: Вой ўлмасам, қорнингиз тўқми?
Эр: Йўғей, хотин.Хазиллашдим. Унақа деганим йўқ! Ўзи эндигина ишдан келдим-ку….
Сўнгра ташқарига чиқиб, телефонга секингина деди:
— Ана Сайёрахон, «хозир иложи йўқ» дедимку, сезиб қолай деди-я!
— Хой кўзинг борми? Мени босиб олдинг!…
— Кўзим бор! Ким бу ўзи, гапирган?
— Мен, бу нон ушоғиман!
— Ие, тавба! Сен хам гапирасанми?
— Ахир сени қалбинг хам, кўзинг хам кўр бўлгач, гапиришга мажбур бўламанда!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ