Эр-хотин дарё бўйида сухбатлашиб ўтиришарди. Ногахон хотинининг илхоми келиб, дарёга қараб туриб, шеър тўқиб юборибди:
Дарёнинг суви чучук,
Сизни қилиб мен кучук,
Макр билан атайлаб,
Бурнингиздан ип бойлаб,
Хохлаганча судрадим,
Кўриб қўйинг қудратим!
Хотин эрига шу шеърни айта туриб, «Дадаси, бу хазил» дебди. Эри бошини қимирлатиб, «Ха майли, хеч қиси йўқ!» дегандай қилибди.
Яна кунларнинг бирида, замонанинг зайли билан, эр-хотин узоқ мамлакатга денгиз саёхатига боришибди. Денгиз бўйида дам олиб ўтиришганда, бу сафар эрининг илхоми келиб қолибди-да, хотинига қараб қуйидагича шеърини ўқиб берибди:
Денгизни қилсам таъриф,
Номи олтита харф.
У ерда минглаб жонзот,
Доим кечирмиш хаёт.
Биз хам бирга яшадик,
Ошимизни ошадик.
Хийлаларинг қирқ туя,
Булар хам майлику-я,
Лекин қизиғи бумас,
Денгиз суви чучукмас.
Мана шу энг ёмони,
Менга ўхшаш томони.
Суви наъмакоб, тахир,
Пешонам шўрку. ахир!….
Шундан кейин эр хам хотинига секингина:
«Онажониси, бу хазил!» деган экан кулимсираб.