Бир харидор савдо дўконига кириб, анчагина нарсани харид қилибди. Сотувчи эса унинг бунчалик кўп нарса олганига шубха қилиб, эхтиёт шарт, «Пули етармикин, тағин насия қиламан десачи» деган ўй-хаёллар билан, ундан «пулингиз борми?» деб сўрабди.

Харидор бечоранинг эса қулоғи анчагина оғир экан. Хуллас, у сотувчининг «пулингиз борми?» деганини «тилингиз борми?» деб эшитиб, олдинига бир оз хайрон бўлибди-ю, лекин барибир қулоғига чалинган гапга таяниб, сотувчига тилини чиқариб кўрсатибди. Сотувчи эса, вахимачироқ экан-ми, харидорни рухий хаста бўлса керак деб ўйлаб, рухий хасталиклар шифохонасидан шифокорларни чақиртирибди. Улар етиб келишгач, харидорни алдаб-сулдаб, ўзлари билан олиб кетишибди.

Лекин шифохонада унга бирон-бир ташхисни қўйишолмабди. Сўнгра, уни хар эхтимолга қарши вақтинчалик рўйхатга олиб, шартли равишда уйига рухсат беришибди. Уни олиб кетгани ўғиллари келишибди. Фарзандлари хам оталарининг соппа-соғ эканлигини тасдиқлаш мақсадида, шифокорлар хузурида оталаридан атайлаб «пулингиз бормиди?» деб сўраб кўришибди.

Ота шўрлик эса шифокорлар хузурида ўғилларига хам тилини кўрсатибди…

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz