Корхона қабулхонасига чиройли, келишган, ораста кийинган қиз кириб келибди. Иш юритувчи уни кутиб олиб, дебди:

— Яхши қиз, сиз қайси чаманнинг гулисиз?

— Ўзларичи?

— Мен шу корхонанинг, яъни шу боғнинг булбули бўламан. Мен сайраганимда барча чаманлардаги гуллар бошларини эгиб тинглашади…

— Жуда яхши, «боғнинг булбули». Мени шу корхонанинг рахбарида зарур ишим бор эди. Кейинроқ, фурсатга қараб, албатта сизнинг ёқимли овозингизни эшитиб хам кўрармиз…

Шундай деб қиз корхона рахбари қабулига кириб кетибди. Бир оздан сўнг корхона рахбари барча ходимларни тезкор йиғилишга чақирибди. Рахбар нафақага чиқиши муносабати билан, унинг ўрнига бошқарманинг махсус буйруғи билан бояги қизни корхонанинг янги рахбари сифатида жўнатилганини айтибди. Корхонанинг барча ходимларини у билан таништирибди…

Бир оздан сўнг, янги рахбар иш юритувчини чақиртирибди. Иш юритувчи — «булбул» янги рахбар олдига кирибди-да, аввал узр сўрабди. Сўнгра, фурсатдан фойдаланиб, илхоми келиб кетиб, шундай деган экан:

Шу боғда «булбул» эдим,

Бугун ёмон «гап едим».

«Патларим» хам юлинди,

Овозларим бўлинди.

Қизартириб юзимни,

Киритдилар эсимни.

Қилсам қиссадан хисса,

Бўлмай десангиз изза,

Жиловлаб тилингизни,

Бошқариб ўзингизни,

Етти ўлчаб, кесингиз,

Агар бўлса эсингиз!

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz