Узоқ шахарда олийгохда ўқийдиган қиз дугоналари билан кинога тушибди. Фильмнинг мазмуни ота-онанинг қадри, уларни хаётлик чоғларида эъзозлаш каби туйғуларни ўзида акс этдирган экан. Томошадан кейиноқ қиз фильмдаги воқеалардан қаттиқ таъсирланиб кетганлигидан , дарров ота-онасига қўнғироқ қилиб, улардан хол-ахвол сўрамоқчи бўлибди:
— Онажон, яхши юрибсизларми? Отам хам яхши юрибдиларми?
— Ха, қизим, хаммамиз яхшимиз, ўзингчи?
— Мен хам яхшиман, рахмат. Онажон! Мен сизларни яхши кўраман! Сизлар мени борлиғимсизлар! Ўзингизни мен учун эхтиёт қилинглар!…
Шу захотиёқ онаси қизини гапини шартта бўлиб, дебди:
— Қизим, тинчликми ўзи? Тўғрисини айт, биронта хунук иш бўлдими? Яширма!…
— Нега унақа деяпсиз, онажон. Мен сизларни еру-кўкка ишонмайман! Сизлар мени мол-давлатимсизлар! Сизлар…
Онасини сабри тугаб, телефонни ўчириб уй ичкарисига улоқтирибди-да, эрига хаяжон билан бақириб-чақириб, шундай дебди:
— Вой, дадаси! Тез бўлинг, йўлга отланамиз! Кўнглим сезяпти, бу қизгина тушмагур бир балони бошлаган. Тушларим бекорга булғанмаган экан. Вой шўримм…