Латифа (Гапнинг тузи…)

Бир куни озиқ-овқат дўконига харидор кирибди-ю, дўкондаги махсулотларни бир-бошдан кўздан кечира бошлабди. Охири, сотувчининг сабри тугаб, дебди:

— Кечирасиз, қидираётган нарсангизни номини айтсангиз, биз сизга тезроқ топишда ёрдамлашган бўлардик…

Шунда харидор дўкон пештахталаридан бошини кўтариб, дебди:

— Сизларда туз борми?

— Ха, бор!

— Қанақа туз?

— Ош тузи. Лекин чорва моллари учун туз излаётган бўлсангиз…

— Йўқ — дебди харидор сотувчининг гапини шартта бўлиб, — Мен «гап»нинг тузини излаяпман!

Сотувчи хам, гапга устароқ экан, бўш келмабди:

— Сиз айтаётган тузни топишни иложи бор, фақат буюртма бериш керак!

— Буюртма беринг бўлмаса, нимани кутяпсиз? — дебди харидор жиддий охангда.

— Албатта шундай қиламиз. Фақат буюртмани беришдан аввал битта кичкинагина муаммо бор. Сиз бизга ўша тузсиз гапингиздан «наъмуна» олиб келинг. Қарабсизки, масала хал. Сиз тузга эга бўласиз, биз эса пулга эга бўламиз! — дебди сотувчи жилмайиб.

© МУАЛЛИФ