Тез айтишлар («Эртугрул» сериалидан…)
Муғуллар мўлжаллаган маррадаги манзилларидалар.
Сунгуртекин — сўнгра сўради секин.
Эртугрул хар тугул Халима султонга берди гул.
Байжи Нойон — балки хоин — балки нодон — балки доно.
Қараджахисар қалъасини қамал қилиш қийин.
Жандарбек жангчиларни жанжалини жон-жахдида жиловлади.
Петруччио, Василиус, Титус — барчаси бир тус.
Аслихон аслида аслахаларни астойдил аскарларга асради.
Қўрқитишларга қарамай Қўрқутбей қабиладаги қўр-қутини қутқариб қололмади.
Халима султон — вахима султон.
Хайме она — қандай она.
Кунтуғдини — ким туғди.
Сулаймоншох сулх сабабли салжуқиларга суянди.
Йигит бўлса йилдан-йилга югуриб-елиб юлдузни йиқадиган йигит бўлди.
Дундар — диндорми, гумондорми ёки димоғдорми?
Ўғизлар — ўз ўғил-қизларини тўйларида қўй-қўзиларини бўғизлар.
Қабилалар Кайи, Чавдар, Додурга — уруш қилмайдилар бекорга.
Қайқубод — қайғудамас умрбод.
Саад Аддин Купек — ёвузликка чалади чапак.
Халима султон — хали хам султон.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ