Тез айтишлар («Кавказ асираси» фильмидан)

Саахов сахарлаб шахарлик Шурикка шифокор чақирди.

Эдик — эх, эсизгина, эндигина дўст эдик.

Шахарлик Шурик шошилиб шохимни бер деди.

«Этнографик экспидиция» — «Омадли одам экансиз» — «Озгина озгина оламиз энди»

Қушча кўкка кўтарилиб, қанотлари куйиб, кўкдан қулаб тушди.

Қадах сўзи — қандай ўзи.

Ухлатадиган уколда уччаласи ўшандаёқ ухлашга улгурди.

Га-га-га, га-га-га-га — қўйларни бари менга!

«Киргуну-Барбарбия» — узар экан каллангния!

Биз қадимий одатларни ёқлаймиз,

Қараб туринг, Шурик сизни боплаймиз!

Ажойиб сатирик Аркадий Райкин айтганидек…

Тартиб бузувчи тартиб бузувчи эмас — тарғибот қилувчи хамдир.

Яхшиси, яхши яшашни яхшилигини яширолмайдиган яхшиларни, янада яхшироқ яшаши яхши деган яхшилар, яна яшасин!

Студент, спортчи, сохибжамол — кўринг бемалол.

Балкаварне-курнар — бўлсин иштахангиз карнай.

Шурик ўзи ўғирласин — хатосини хам ўзи тўғриласин.

Келин тепади, қичқиради, тишлайди,

Қадимий одат шундай ишлайди.

Ўзи ўғриладими — ўзи тўғриладими?

Қаранг, қандайдир қизни қутқаришга қизиқаркан!

Талаб қилса қабул қиламиз!

Кучли «кризис» кучаймасдан келтиришган.

Саахов ўзи ўғирлаган ўша қизни.

Қадимий оламшумул одатимизни оёқ-ости қилма.

Ўлай агар, албатта аълам қилади!

Икки кунда зерикиб қолади,

Бир хафтада эси кириб қолади,

Бир ойда эскириб қолади!

Никотин ва бошқа нуқсонлар натижасида ривожланади.

Келасиз деб хеч кутмагандим, кечирасиз кийимларимдан кийиниб чиқай!

Ўликонада ўзлари кийинтиришади,

Керак бўлса,ювинтиришади.

Хатоларимни таън олишга тайёрман.

Хатларни таън олмоқ керак,

Йўқ, қон билан ювмоқ керак!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ