Афанди мактабда бошланғич синфда ўқийдиган ўғли билан сухбатлашиб ўтирган экан. Сухбат давомида ўғли «реклама нима» деб сўрабди. Афанди жавоб беришга чоғланибди:

— Мана масалан, ён қўшнимизни хозир икки бош сигири бор. Улар сигирларни хар куни соғиб, сутини қатиқ қилиб ивитишади. Шунча қатиқ албатта уларга кўплик қилади. Демак, улар қатиқни сотиш керак. Бунинг учун улар қатиқни қўни-қўшниларга сотишга харакат қилишади. Аммо бундай вазиятни харидор учун хеч кутилмаган «лекини» бўлиши мумкин…

Шу пайт эшик тақиллаб, қўшнининг ўғли бир коса қатиқ кўтариб кириб келибди. Афанди қатиқни идишини бўшатиб бериб, «рахмат» дея қўшни болани кузатиб юборибди-да, қатиқни ўғлини олдига қўйибди. Ўғли қатиқдан бир-икки қошиқ ичиб кўрибди-ю, шу захоти уни олдидан нари суриб қўйибди. Қатиқ оғизни узиб оладиган даражада бемаза экан. Чунки, қўшнилари сутни ёғини умуман қолдирмасдан ажратиб олиб, сўнгра қолган сутни қатиқ қилиб ивитишар экан. Шунда ўғли отасига қараб:

— Дада, бояги гапингизни «лекин»ини айтишингиз шарт эмас, ўзим яхшигина тушуниб олдим! — дебди кулимсираб.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz