Туғилган кун учун табриклар матни (Акага)

Азиз акажоним! Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Ҳаётингиз дунёдаги энг ёрқин туйғуларга ва бахтли лахзаларга тўлсин! Сизнинг барча эзгу орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин! Сизга ҳаёт сўқмоқларини қоқилмасдан муваффаққият билан босиб ўтишингизда ва бу йўл билан мақсад сари олға интилишингизда тилакдошман! Ўзингиз эришган ютуқларингизни қадрига етинг ва янада кўпроқ ғалабага эришиб, бахтиёрлик нашидасини суринг!

Таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин, азиз акажоним! Сизга мустахкам соғлик, омад ва фаровон турмуш кечириш бахти насиб этсин! Барча орзу-истакларингиз амалга ошсин, ақлли, эсли-хушли бўлиш йўлида йўлдан адаштирмасин! Келажакда доимо мард, жасур ва хақиқатгўй инсонлар қаторида бўлишингизда ва албатта бахтли-тахтли, тинч-тотув хаёт кечиришингизда тилакдошман!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Хаётингиз барчага ибрат бўларли даражада бахтли лахзалардан иборат бўлсин! Сизга метин соғлик ва кўтаринки кайфият хамрох бўлсин! Юрагингиз тўридан жой олган инсонларни қадрлаш хисси Сизни асло тарк этмасин!

Қадрли ва қимматли акажоним! Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан қутлайман! Хаёт йўлингиз доим нурли бўлсин, хаёт сўқмоқларида хеч қачон қоқилманг! Табассум юзингиздан хеч қачон аримасин, хар бир янги кун Сизга янги бахт ва омадлар келтирсин! Хаётнинг барча зиналарида олдинги маррада бўлишингизда ва метин ирода эгаси бўлишингизда тилкдошман!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, азиз акажон! Сизга фаровон хаёт, омад, мустахкам соғлик ва вафодор дўстлар даврасида бўлиш насиб этсин! Хар доим кучли инсонлар қаторида бўлишингиз — исбот талаб қилмайдиган аксиомага айлансин! Бахт қуши доимо елкангиздан ўрин олсин! Барча эзгу ният-мақсадларингиз амалга ошсин! Омад қуши Сизни йўлдошингиз бўлсин. Айёмингиз қутлуғ бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ