Туғилган кун учун табриклар матни (Сингилга)

Туғилган кунинг билан чин қалбимдан табриклайман сингилжон! Сенга мустахкам соғлик, фаровон турмуш, барча эзгу ният-мақсадларингни рўёбга чиқишини, хаёт сўқмоқларида асло қоқилмаслигингни, ажойиб ва битмас-туганмас бахтиёрлик лахзаларини тилаб қоламан! Кўзларинг хеч қачон ёш кўрмасин!

Азиз синглим! Таваллуд айёминг билан муборакбод этаман! Кундалик хаётингда хар доим тинчлик, осойишталик ва фаровонлик хукмронлик қилсин. Бахтли бўлишингни, хаёт қувончларидан ва хаётнинг хар бир лахзасидан бахра олишингни, доимо ишончли ва вафодор дугоналаринг ёнингда бўлишини тилаб қоламан. Хар доим мехрибон, қувноқ навқирон бўлиб қолишингга тилакдошман!

Бугунги ажойиб кун шарофати билан, барча орзу-истакларингни рўёбга чиқишини тилайман. Омад, қувонч ва қут-барака доимий йўлдошинг бўлсин. Хар доим дугоналарингнинг ва бошқа сенга яқин бўлган кимсаларнинг қувончли ва самимий табассумларидан бахра олиш насиб этсин. Доимо метиндай мустахкам саломатлик эгаси бўлиб қолишингга тилакдошман. Туғилган кунинг қутлуғ бўлсин, сингилжоним!

Туғилган кунинг билан табриклайман, сингилжон! Сенга ва сен қатори барча дугоналарингга мустахкам соғлик, қувончу-шодлик, фаровонлик, яна чиройли табассум, хаётга ва эртанги кунга бўлган умид — ишонч хислари хамда бахт-иқбол хамиша сен билан бир умр йўлдош бўлишига тилакдошман.

Мен учун қимматли бўлган сингилжоним! Сени таваллуд кунинг билан табриклайман! Доимо барчага мехрибон ва самимий бўлиб қолишингга тилакдошман! Сен учун ғоятда қадрли бўлган бугунги кунда энг яхши, самимий ва эзгу тилакларимни бахшида қиламан. Дугоналарингнинг хурматларига сазовор бўлишингни ва мустахкам соғлик, боқий гўзаллик хамда келажакда бахтли-саодатли бўлишингда тилакдошман!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ