Тез айтишлар (Касблар хақида…)
Хайдовчи харакат хавфсизлигига хилоф холатда автоуловни хайдамайди.
Учувчиларни учганлари учун учувчи дейишади.
Дехқоннинг даромади — даладаги дехқончилигидан далолат.
Темирчи — темир-терсаклар туфайли тирикчилик қилади.
Тракторчи — тракторни тиркамасини тезроқ таъмирлаб, тракторига тиркади.
Шифокор шахар шифохонасидаги шарт-шароитни шошилмасдан шархлади.
Чўлда чанқаган чўпон чанқоғини чалоб билан бостирди.
Ошпаз омбордаги озиқ-овқатларни ошхонага олиб борди.
Электромонтёрга электр масаласидаги электр мосламасини элементар масалалиги энди маълум бўлди.
Савдогар — савдо сифатини ва суръатини сира сабабсиз сусайтира олмайди.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ