Менемен турк ошхонасининг машҳур нонушталаридан бири ҳисобланади. Омлетнинг бу тури нонушталар қироли деб аталади — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Фото: Getty Images
Менемен тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Помидор – 400 гр
- Пиёз – 100 гр
- Булғори қалампири – 100 гр
- Тухум – 3 та
- Зайтун ёғи – 2 ош қошиқ
- Томат пастаси – 0,5-1 ош қошиқ
- Кўкатлар
- Туз
Тайёрлаш жараёни:
- Барча сабзавотларни тозалаб, тўртбурчак шаклда тўғранг.
- Ўртача оловда қизиган товага зайтун мойини солинг.
- Пиёзни товага солиб, тахминан, 5-7 дақиқа давомида тилларанг бўлгунча қовуринг.
- Пиёздан кейин булғори қалампирини қўшиб, юмшоқ бўлгунича қовуринг.
- Қовурилган пиёз ва булғори қалампирга тўғралган помидорни қўшинг.
- Сабзавотларга томат пастаси қўшиб аралаштиринг ва това қопқоғини 8-10 дақиқага ёпинг.
- Тухумни алоҳида идишга чақиб, санчқи билан атала ҳолига келтиринг.
- Товадаги сабзавотлар устига тухумни қўшиб, 5-10 сония аралаштиринг ва 1-2 дақиқа қовуринг.
- Кейин оловни ўчириб това қопқоғини 1-2 дақиқага ёпиб қўйинг.
Эслатма: Оловни ўчиришдан аввал тухум қотмаган ва бироз суюқ ҳолатда бўлиши муҳим.
Иссиқ нон ва барра кўкатлар қўшиб, тайёр нонуштани дастурхонга тортинг. Ёқимли иштаҳа!