Бугун бир ғаройиб кун,

Муносиб нишонлайлик.

Дўстлар бўлиб бир бутун,

Мехмонларни чорлайлик!

Базм қилайлик бугун,

Муборак туғилган кун!

Дўстлар давра қуришиб,

Сени яқин кўришиб,

Хаяжонда юраклар,

Дилдаги зўр тилаклар.

Бағишланди шаънинга,

Шу таваллуд кунинга!

Эрта тонгдан уйингда,

Харакатлар бошланди.

Бозор-учар дегандай,

Олға қадам ташланди.

Мехрга йўғрилган кун,

Муборак таваллуд кун!

Эрталабдан чойингда,

Мехмон сузиб юрибди.

Халакка хам ховлингда,

Сайраб, кезиб юрибди.

Мехмон кутарсан бу кун,

Таваллуд кунинг бугун!

Кўкда чарақлаб юлдуз,

Айтчи, кечами-кундуз.

Туғилибди янги ой,

Демак, сен хам хойна-хой.

Бу қандайин байрамдир,

Деб юлдузлар «хайрондир»!

Бугун учибди кўзинг,

Буни айтдингку ўзинг.

Яхшиликка албатта,

Дейишади одатда.

Мехмонлар гала бўлиб,

Уйларингни тўлдириб,

Мехр ила қарашар,

Айём билан қутлашар!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz