Бугун сиз ўзгачасиз,

Ўзгачадир чор-атроф.

Ой каби нур «сочарсиз»,

Сизни қилсак эътироф!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин,

Қалбингиз хар доим қувончга тўлсин.

Энг эзгу тилаклар, амалга ошсин,

Мехрнинг булоғи, қайнасин, тошсин!

Таваллуд айёми ахир одатда,

Яқинлар давраси билан албатта.

Дастурхон ёзибсиз, яхши ниятда,

Қутлашга келамиз, биз учар отда!

Эрта тонгдан қутламоқни истадим,

Шунинг учун СМС дан бошладим.

Опажоним, туғилган кун муборак,

Мехр билан йўғрилган кун муборак!

Онам эрта уйғотдилар,

«Ётма» — дея, «Ғафлат босиб».

Бир тандир нон ёпибдилар,

Мехрлари қанот ёзиб.

«Опангнинг таваллуд куни» —

Дея менга жилмайдилар.

Кеча совға олганимни,

Икковлари билмайдилар!

Менга ёшлигимда, яхши ниятда,

«Танбех» берардингиз, бўлсин деб «одам».

Энди одам бўлиб, гулдаста қўлда,

Табрикламоқ учун турибман бу дам!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz