Истаган нарсангни мухайё қилгум,

Азиз сингилжоним. номин айт фақат.

Таваллуд кунингдир, сабаби бугун,

Қамишдан бел боғлаб, қилурман хизмат!

Таваллуд айёминг қутлуғлаш учун,

Йўл босиб сингилжон, йироқдан келдим.

Зарурат туғилса,хатто космосдан,

Қанот пайдо қилиб, учиб келардим!

Ёдимда ўша пайт, ёшлик чоғимда,

Ўйнаб бузиб қўйдим, қўғирчоғингни.

Бир нечта қўғирчоқ келтирдим, мана,

Ўрнин босармикин, овунчоғингни!

Таваллуд кунингда азиз сингилжон,

Истаган нарсангни қиламан хозир.

«Оқ отли шахзода — қани?» десалар,

Афсуски, мен бунга эмасман қодир.

Сўралса, «Бу қандай бўлади содир?»,

Жавоби:»Буларни билади тақдир!».

Таваллуд айёминг, бўлсин муборак,

Эзгу тилакларим, айтишим керак.

Лекин тилакларим, таърифлаш учун,

Шунча қидирсам хам. сўз етмас нечун?

Ёш эдинг, у пайтда, туғилган кунинг

Емоқчи бўлгандинг, тортни бир ўзинг.

Шул сабаб келтирдим, каттакон тортни,

Такрорлаб қолма деб, ўша одатни!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz