Ханжар қадашса (Латифа)

Бир куни Насриддин Афанди эшагини миниб, ярим тунда узоқ қишлоқдаги қариндошиникидан тўйдан қайтаётган экан. Хилватроқ. кимсасиз жойларга келганда, бир тўда қароқчиларга рўпара келибди. Шунда Насриддин Афанди шошганидан шартта эшагининг тагига эмаклаб кириб олиб, ўша ерда жимгина тураберибди. Қароқчилардан бири унга энгашиб, ханжарини бўғзига тираб, сўрабди:

— Хой. кимсан, эшакни остида нима қилиб турибсан?

— Мен хўтикман — дебди Насриддин Афанди.

— Ие, жуда қизиқ бўлдику, хўтик хам хеч замонда одамга ўхшаб гапириб юборар эканми?

— Агар сени хам бўғзингга ярим қулочли ханжарни қадашса, гапириш у ёқда турсин, хатто ханграб юборардинг! — деб жавоб қилибди Насриддин Афанди.

© МУАЛЛИФ