Афтидан автобусни автотураргохга атайлаб алохида жойлаштиришган.

Москвалик мутахассис механиклар «Москвич»ни моделини модернизациясини меъёрига етказишди.

Замонавий форд бўлмасада, «Запорожец»дан заруратда фойдаланса бўлади.

Жамол «Жигули»ни жон-жахдида жойидан жилдирди.

Вали бояги «Волга»ни вазминлик воситасида вилоят бўйлаб бошқарди.

Дамин дадаси билан «Дамас»ни дам олмасдан дамлади.

Мумтоз устозини «Матиз»ини устага созлатди.

Назия нексияни нимага насияга нархлади?

Ва нихоят Хосият «Ласетти» ясатди.

Сардор рэппер Сарвар хакерга «Треккер» берди.

Армандо «Орландо»ни кўрганда ўргандими ёки билганда ўргандими?

«Каптива»ни капитал таъмирсиз оптимал эксплуатация қиламиз.

Шпакда шу пайт «Спарк»ка истак йўқдак.

Қобил «Кобальт»га қойил қолди.

Газиз «Газел»ни газлаштиришни пайсалга солди.

Аслида «АЗЛК» — арзонлаштиришга арзийди.

Сен буни бил — «ЗИЛ» — бу фил!

«КАМАЗ» — хеч нарсадан каммас.

«Колхида» — хозир у архивда.

«Ивановец» — хатто у хозир хам «Молодец».

«КРАЗ» — заводдан мерос.

«ЕРАЗ» — қилган араз.

Аваз бироз «УАЗ»га хавас қилди холос.

Лобар «Лабо»да лабораторияга борди.

Малик Малика билан «Малибу»да Молдавияга борди.

Валико «читто-гритто»ни айтиб, «Тико»да текинга кетди.

Рахмон Райхон билан «Равон»да районга борди.

Валивой «Вольво»да Аливойни олволди — ғалвага қолди.

«Ферари» — илгари хозиргини сингари сезиларли юрарди.

«Ниссан» — чаканамассан.

«Тойота» — бу Сизга, бой ота!

«Пежо» — юриши бирам бежо.

«Форд» — эмас мўрт.

«Мерседес»ни мақсади — маррани махв этиш.

«Мазда» — маррага элтади бир пасда.

«Мустанг»ни — тузатолмай тажанг устангни холи тангми?

«Победа» — антиквар эмасми мабодо.

«АЛК» — буни биларсиз балки?

«Эпика»да — дизайн энг юқори эстетикада!

«Алфа Ромео» — албатта ўзига ром қилади.

«Астон Мартин» — асл маркали астойдил миниладиган «ас» машина.

«Хаммер» — хаммага дам бер.

«Тесла» — электр энергиясини ва экологияни эсла!

«Фиат» — у билан бошқача хаёт.

«Хундай» — «+5» — худди шундай!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz