1

Хурматли ____________________________ !
Сизни бахорги тенгкунлик  — “Навруз” байрами билан  табриклаймиз!
Хонадонингиз нур ва севинч, меҳр ва мухаббат билан тўлишини тилаймиз!

 2

Бахорий янгиланиш байрами Навруз билан табриклайман! Хаётингиз бахтли тасодифларга бой бўлишига тилакдошман. Хонадонингизда тинчлик, саломатлик, хотиржамлик ва мехр-оқибат хис-туйғулари хукмрон бўлсин. Келгуси хаётингизда хамиша сизга бахт-иқбол абадий йўлдош бўлишини чин қалбимиздан тилаб қоламиз!

3

Бахорий тенгкунлик ва янгиланиш байрами муносабати билан Сизга аъло кайфият хамда мустахкам соғлик тилаб қоламиз. Бахорий илиқлик қалбингизни тарк этмасин. Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

4

Навруз байрами билан муборакбод этаман! Ушбу байрам Сизга мехрли қуёш тафтини ва бахтли онларни хадя этсин. Барча орзу-умидларингизни руёбга чиқишига тилакдошман. Хурсандчилик ва бахт-иқбол туйғулари Сизга хамрох бўлсин!

5

Навруз байрами билан табриклаб, Сиз учун ушбу йил баракали йиллардан бири бўлиб қолишида, умид билан ташланган хар бир қадамингиз эса ўз ижобий натижаларига эга бўлишида тилакдошмиз. Навруз байрамида — кундалик хаётингиз мазмунли, қизиқарли ва ёрқин-сержило бўлишини, бахтиёр онларингизни хамиша дўстлар даврасида нишонлашингизни, битмас-туганмас бахт, соғлик ва мўл-кўлчилик сизни тарк этмаслигини тилаб қоламиз!

6

Ўлкамизга кириб келаётган Навруз айёми муносабати билан Сизга келгуси ишларингизда хамиша омад ёр бўлишига тилакдошмиз! Сизга бугун, эртага ва келгусида хам яқин инсонларингизнинг мехр-оқибатларидан бахраманд бўлиш бахти насиб этсин. Хонадонингизни хар доим тинчлик-хотиржамлик, ўзаро мехр-мухаббат туйғулари тарк этмасин!

7

Янгиланиш байрами Навруз сизга қуёш хароратини, келажакга бўлган умид-ишонч хисларини, улкан хурсандчиликларни ва ижобий ўзгаришларни олиб келсин! Чин кўнглимиздан келгуси хаётингизда тинчлик, осудалик, қут-барака, тўкин-сочинлик хамиша йўлдошингизга айланишини тилаб қоламиз!

8

Чин қалбимиздан бахор фаслининг рамзий байрами Навруз билан табриклаймиз! Қуёш ўз нурлари ила хонадонингизга бахорий илиқлик ва чексиз қувонч олиб келсин. Дастурхонингиздан тўкин-сочинлик , қувончли кунларингизда хонадонингиздан мехмонлар аримасин. Омад, муваффаққият ва тўкин-сочинлик хаётингизни тарк этмасин!

10

Ушбу бахорий янгиланиш байрами муносабати билан Сизга чин қалбимиздан оилавий бахт, тинч-тотувлик ва фаровон хаёт насиб этишига тилакдошмиз! Қувонч ва бахт-саодат
хонадонингизнинг абадий мехмонига айлансин! Навруз байрамингиз қутлуғ бўлсин!

11

Хурматли қадрдон дўстларим! Сизларни ажойиб Навруз байрами билан чин юрагимдан муборакбод этаман. Сизларга ушбу байрам шарафи билан янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар ва омад ёр бўлишини астойдил тилаб қоламан. Бундан ташқари, барча келгуси ишларингизда хар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиб, эзгу мақсадлар сари дадил одимлаб боришингизни ва омад калити хамиша чўнтагингизни тарк этмаслигини астойдил хохлаб қоламан! Хамиша соғ-саломат бўлинг, лабингиздан кулгу аримасин!

12

Бахор фаслининг рамзий байрами Навруз билан муборакбод этаман! Сизнинг хаётингизда хам ушбу байрам рамзига айланган ижобий янгиланиш холатлари содир бўлсин! Хонадонингизга битмас-туганмас бахт-саодат ва қувонч ташриф буюрсин. Дастурхонингизда доимо тўкин-сочинлик хукмрон бўлсин! Омад сизга ва яқинларингизга йўлдош бўлиб қолсин!

13

Қадрли дўстлар! Наврўз айёмингиз муборак бўлсин! Хонадонингиздан хар доим файзу-барака, тани-сихатлик, тинчлик ва хотиржамлик аримасин! Чехрангизни қувонч ва табассум тарк этмасин!

14

Хурматли ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, !
Сизни ва оила аъзоларингизни бахор байрами — Наврўз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Оилангизни доимо тўкин-сочинлик, саломатлик, бахту-саодат тарк этмаслигига тилакдошмиз! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

15

Хурматли ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, !
Сизни барча хамкасбларимиз номидан Наврўз байрами муносабати билан чин кўнгилдан табриклаб, Сизга ва оила аъзоларингизга сихат-саломатлик, оилавий бахт, тўкин — сочинлик, фаровон ва мустахкам турмуш саодатини тилаб қоламиз! Қалбингизда қувонч, лабингизда табассум хукмрон бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz