Атторлар атайлаб атиргул атрини савдода сотишади.

Чиннигул чинданам чиннидай очилса, одамлар чиннигулни индамай олқишлашарди.

Лобар қиз Лолага қизлар ловиллаган лолақизғалдоқ бердилар.

Қўйворилган қуёнлар қувончларидан қуёнгулларни қийратиб қўйдилар.

Бойчечакни боғчадаги болачалар бошқачароқ бўлишини билмасдилар.

Аслида Алоэга албатта алохида ахамият ажратиш афзал.

Виктор Регинага Виктория — Регияни гулини кўрсатди.

Нимагадир Намозшомгул Намозшомда очилади.

Гултожихўроз — хўрозни тожига ўхшайди холос.

Гулдаста — гуллардан бир даста бир пасда.

Астрани аста-секин Астраханда астойдил асрайб-авайланг.

Герань гули гулхонадаги гуллар гурухига гердайди.

Гулбеор беоргина бўлиб боғга борганларга гулларидан берди.

Чунки чучмомага бағишлаб момолар чўпчак битадилар.

Кактус — қандай тиканли тусда.

Мимоза — нима ўзи?

Лаванда — гул келади лаганда.

Чунки, читтигул — читтаккина гул.

Дўконда бир дона гулдонда лаванда турганди.

Чамамда чаманда гул очилиб — сочилибди.

Юлия Лилия гулини тилини тушунади.

Гули қах-қах пари — қах-қах уриб кулиб кетди нари.

Гулзода бегим — Хонзода бегимни гулзорда кутмоқда.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz