Болажоним не ажаб,

Топиб олдинг овунчоқ.

Билагинга не сабаб,

Тақиб олдинг кўзмунчоқ?

Бувижоним атайлаб,

Кўз тегмасин деб ўйлаб,

Кеча тақиб, хай-хайлаб,

Қўлимга буни боғлаб.

Сўнг нафас олиб эркин,

Кўнгиллар топди таскин.

Мен хушёр бўлсам, лекин,

Кўз хам тегмасдир балким!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz