Тинмай ёнғоқ йиғибди,
Ёзу-кузда олмахон.
Фақат ўйнаб кулибди,
Ялло қилиб, зағизғон.

Олмахонни Зағизғон,
Роса мазах қилибди.
Жиғига тегиб хар он,
Жуда хафа қилибди.

Сўнгра ёз ва куз ўтиб,
Қахратон қиш келибди.
Зағизғонни қорни хўп,
Карнай-сурнай чалибди.

Борай деса дўсти йўқ,
Роса боши қотибди.
Хаттоки у бечора,
Касал бўлиб қолибди.

Шифтга қадаб, нурсиз кўзин,
Ётар эди зағизғон.
Зағизғоннинг бетоблигин,
Эшитибди олмахон.

Олмахон зағизғондан,
Хабар олиб турибди.
Бир оз ўтгач, зағизғон,
Соғайиб хам кетибди.

Зағизғон дўст қадрига,
Шундагина етибди.
Зағизғон олмахондан,
Кечиришин сўрабди.

Олмахон зағизғонга:
«Хўп, мен кечирдим» дебди.
Шундан кейин икковлон,
Бир умр дўст бўлибди.

Қиссадан хисса қилсам,
Мехнатнинг таги рохат.
Дўстларим, эртагим хам,
Тугабди-ку, нихоят!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz