Гул ва булбул (Латифа)

Бир куни Насриддин Афандининг уйига совчилар келишибди. Унинг бўйига етиб қолган қизи бўлиб, ақлли, эсли-хушли бўлиб вояга етган экан. Лекин Афанди келган совчиларни хам, уларнинг арзанда, танбал ўғилларини хам яхши танир экан. Шунинг учун таомилга кўра, одоб сақлаб, аввал индамайгина қўл қовуштириб турибди. Келган совчилардан бири шоир табиатроқ экан, ўзини «еттинчи осмонда» сезиб, қуйидаги мисраларни ўқибди:

Бизда булбул бор экан,

Сизда бир гул бор экан.

Олмасангиз кўнгилга,

Булбул қўнсин шу гулга!…

Шундан кейин, Насриддин Афанди хам бўш келмай, уларга дарров қуйидагича шеърни ўқиб, узил-кесил жавоб қилган экан:

Сизга айтсам мен дангал,

Бўлмай тортишув, жанжал,

Қандай келган бўлсалар,

Худди шундай қайтсалар.

Қизим хали ёш жуда,

Вақт ўтказмай бехуда,

Режалари бир талай,

Орзу беайб хар қалай.

Қўлга берай тугунни,

Ва унутинг бугунни!…

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ