Венерани Анора минорадан кун ора кўради бўлиб овора.

Марсга — бир пастга қасдма-қасдга сайр қилиш фарз.

Плутонга тонгга яқин янада яққол яқинлашдилар.

Нега Нептунга бугун барча мафтун?

Самода Сатурнда кечқурунда самовий саргузаштлар саёхати бошланди.

Ойдаги омилларга ойма-ой ойдинлик киритиб олинг.

Астронавтлар астероидни аста-секин астойдил асосий аспект остига олдилар.

Қора туйнукка қара қари қарға.

Қуёшли қувончли кунларда кулиб қувонинг.

Юрий Меркурийни кўриб, зарурий чоралар кўрди.

Питер Юпитерни барибир сабр билан хотирлади.

Уран сайёрасида Уран рудаси борми?

Ер сайёраси сир-синоатлари сабабини ўзимиз ўрганамиз.

Галилео Галилей галма-галдан Галактикаларни гурухларини ўрганди.

«Қизил» сайёра — қизиқ сайёра.

Космонавтлар космосга оз-моз мослашсалар соз.

Қундуз кундузи юлдузни қидирмас бежиз.

Вазнсизлик холати — асл сирли холат.

Бултурги булутлар бунчалик баландпарвоз бўлмаганди.

Сомон йўли — осмон йўли.

Магнит бўрони — беморларни қочар ороми.

Телескоп Хаббл — космосни кўрсатар дадил.

Кометалар — энг камида сайёралар уларни етаклар.

Космик кемалар — космосда ўрмалар.

Коинотда авлодлар хаёлотдаги ажойиботлар ва роботлар мавжудлигини исботлар.

Олимларга олам омонат — шунда қолмас сиру-синоат.

Учувчи — хар учганда жондан кечувчи — эвазига кўкни қучувчи.

Спейс Шаттл — кўп каррали транспорт космик кемаси.

Гравитация майдони — космосда хар доим.

Скафандр — усиз космосда холинг тангдир.

Фазогир — барибир фаъзога аъзодир.

Чақмоқ — унга рўпара келган ахмоқ.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz