Ховуздаги қурбақа,

Қилаберди «вақ-вақа»,

Дарсимни қилдирмади,

Овозин тиндирмади.

Халақит берди менга,

Кўрсатаман деб «сенга»,

Девордан чиқиб жахлим,

Битта кесак кўчирдим.

Қурбақага кесагим,

Ғириллатиб учирдим.

Йўқдир бошқа иложим,

Овозини ўчирдим.

Жониворга мен бироқ,

Озор бердимку, озроқ.

Узр сўрай албатта,

Вазият назоратда.

У тирикку, барибир,

Лекин хисоб: биру бир!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz