Free picture (Crow with walnuts) from https://torange.biz/crow-walnuts-780

Кеч куз эди, шудгорда,
Бир қарға юрар эди.
Из қолдириб хар жойда,
Ненидир излар эди.

Бир оз вақт ўтгач қарға,
Тумшуғини кўтарди.
Қарғанинг тумшуғида,
Битта ёнғоқ турарди.

Ёнғоқни илинжида,
Қарға томон «от солдим».
Борсам қарға осмонда,
«Ош бўлсин» дея қолдим!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz