Тимсоз тинимсиз сохилда тимирскиланарди.
Йўлбарс йўлдаги барча йўловчиларга йўлиқди.
Фил фақат бир йил хилма-хил хосилларга осилди.
Овчини зўри бўрини — қуритади шўрини.
Тулки тулак бўлгандир балки.
Типратиконни тиконлари типпа-тик экан.
Олмахон бемахалда бемалол олмаларни хонасига жойламоқда.
Жирафани шарафи боис бўйнига болалар шарфини боғланди.
Бегемот пулеметдек бориб, бошқа бегемотларни мот қилди.
Қоплон тўполон қилганларга қаттиқ «рахмати калон» деди.
Илон илгари бирон он ёмон хайвон бўлмаган.
Маймун қаттиқ қилиқ қилиб майдондагиларни майна қилди.
Буғу буғдойга букиб бўғилди.
Айиқ қайиқдан хайиқмай сувда сузиб борарди.
Тўнғиз ёлғиз тинимсиз кундузи тўнғилларди.
Кийик шу куйи куйиб, куйлаб кетаберибди…
Юмронқозиқ — юмалаб юриб ўзига озиқ ахтарди.
Зебра зарбанинг зўрлигидан зарарланиб зўрға юрарди.
Анаконда ана шунда ана шу конда бир онда ушланди.
Каламуш маргумушни хам хатто писанд қилмасмиш.
Сичқон қопқонга тушади қачон — хеч қачон!
Эчкиэмарни эчки эмишига энди хеч ким ишонмайди.
Панда — айтишларига қараганда кўп жойда яшаганда!
Ўрдакбурун кечқурун ўртадаги бор-будини ўндан бирини барчага бўлиб берди.
Каркидонга бирданига хар-хил дон берилган.
Кенгуру кимгадир кечқурун кейинги кундаги сингари кенгайтирилган «кўрсатув»ни кўрсатди.
Чиябўри — кичкина бўри.
Чумолихўр — чумолиларни тутишда — ютишда зўр.
Сиртлон — сиртини силаб, сувдан силлиқ чиқмоқда хамон.
Чаён — ногахон, чиқиб чақиши аён.
Бизонь — баъзан, боғланган бўлсада, қўрққанидан қўрасини бузиши осон.
Калтакесакни — болтада шартта кессак, калтагина калтакесак бўлиб қолади.
Силовсин — озуқани срасини сақласин.
Бобр — барибир бир-бир баъзида бесабр.
Мамонт — хамон хар вақт хаёлотимизни қилар банд.
Динозавр — хар сафар беъзарар, бехавотир даврни истарди.
Жайрани — жониворлардан хайрон — кўнгли вайрон.
Бўрсиқ — бу иссиқ пўрсилдоқ бўғирсоқ.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ