Бизлар бутун дунёда,
Энг бахтиёр боламиз.
Замонавий боғчада,
Биз тарбия оламиз.

Боғчамизда турли хил,
Ўйинчоқлар жуда кўп.
Барчамиз шодон, ахил,
Ўйнаймиз. қувнаймиз хўп.

Боғча опа одатда,
Бизга жуда мехрибон.
Бетоб бўлсак, албатта,
Парвона бўлар шу он.

Ана шундай, дунёда,
Биз бахтиёр боламиз.
Келажакда ватанга,
Содиқ фарзанд бўламиз!.

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz