Қайсидир бир замонда,
Битта пашша бор экан.
У изғиб хар томонда,
Ифлосликка зор экан.

Хар ён ғўнғиллаб учиб,
Бор нарсага қўнаркан.
Уни микроб ташувчи,
Деса тўғри бўларкан.

Ўша пашша бир куни,
Йўлиқиб боларига,
«Чақиб олмасин мени»
Деб қочибди нарига.

Сўнг дебди боларига:
Куйиб-пишдинг намунча?
Чидаминг зўр барига,
Ишлайсан кеч киргунча.

Нимага менга ўхшаб,
Текин овқат емайсан.
Уйимга қадам ташлаб,
Мехмон бўлай демайсан.

Болари дер: хой, пашша,
Бундай дема иккинчи.
Қадаминг ўйлаб ташла,
Яна шундай дегинчи!

Сен билан гаплашгани,
Мен эмасман бекорчи.
Зараркунанда, қани
Тез кўзимдан йўқолчи!

Бу гапнинг таъсирида,
Хайкалдек қотиб қолди.
Обрўсини борида,
Қуёндай қочиб қолди!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz