Уруш оқибати (шеър)

Жангу-жадал, урушларнинг оқибати вайронадир,
Ёш гўдаклар жасадларнинг атрофида айланадир.
«Нега улар кўзин очмас» дея кўзин мўлтиратиб,
Бошларини сарак-сарак қилиб, лолу-хайронадир.

Бу урушдан одамларга етди қанча талофатлар,
Одамларнинг боши узра ёғди бало-ю офатлар.
Бу урушни бошлаб берган қора ният Гитлер учун,
Тинчликсевар халқ номидан бўлсин умрбод лаънатлар!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ