Гулзор ичра охиста,
Сайр қилиб юраман.
Кейин эса бехосдан,
Гуллар рақсин кўраман.

Гуллар рақс тушганда,
Чилдирма чалар шамол.
Бундай холни кўрганда,
Бўлиб қолдим хайрон-лол.

Во ажаб, бу қандай сир,
Ўнгимми ё тушимми?
Ишонмасдан хатто бир
Чимчиладим ўзимни.

Улар шундай туюлиб,
Кўрингандир кўзимга.
Хиссиётга берилиб,
Ишонмасдим ўзимга.

Ўйнар эди тебраниб,
Гуллар шамол куйига.
Ўзга хусн касб этиб,
Келгандай бахт тўйига.

Шамол тинган паллада,
Гуллар рақси тўхтади.
Хамма гуллар «алла»да,
Ухлаганга ўхшади.

Шунда мен гулзор ичра,
Охиста уйга кетдим.
Кўрганларимни сўнгра,
Шеърга солиб мадх этдим!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz