Бола, ари икковлон,
«Қувлашмачоқ» ўйнарди.
Арини қувиб шодон,
Завққа тўлиб, қувнарди.
Катталар дер:-«Арининг,
Билиб бўлмас ишини,
Жахли чиқса, бир пастда,
Санчиб олар, нишини».
Болага жахл қилиб,
Ари кетди тутоқиб.
Сўнг болани йиғлатиб,
Қочди, кўзини чақиб!
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
