Бува набирасини,
Чақириб дер: -«Хой, Боқи,
Ёриб қўй шафтолини,
Қишга бўлади қоқи».
Боқи дер:-«Жон буважон,
Бир оз ўйнаб келайин.
Сўнгра келиб сиз айтган,
Ишларингиз қилайин».
Боқивой кеч кирганда,
Кириб келди чанг бўлиб.
Буваси қарар унга,
Асаби таранг бўлиб.
Боқи бутун кунини,
Ўйин билан ўтказди.
Олтинга тенг вақтини,
Бехудага кетказди.
Давом этса, шу холат,
Яхши бўлмас аслида.
Орқага қайтмайди вақт,
Хулоса қил вақтида! …
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ