Ориф келиб мактабдан,
Тушлик учун ўтирди.
Воз кечмасдан қатиқдан,
Пок-покиза туширди.
Қатиқни кўргач бахам,
Навбат паловга етди.
Хаялламай палов хам,
Тўғри қоринга кетди.
Мўралаб ишкомлардан,
Узумлар турарди жим.
Икки боши улардан,
Қаёққадир бўлди зим.
Ошхонада бир қовун,
Турибди бўлиб «асал»,
Уни егандан кейин,
Орифбой бўлди касал».
Қорни оғриб бир зумда,
Чидай олмай йиғлади.
Ахир айби ўзида,
Нафсин сира тиймади.
Ориф каби кимда-ким,
Кирса нафсин сўзига,
Шак-шубхасиз у махкум,
Қасд қилмоққа ўзига.
Агар сихат тиласанг,
Хеч қачон кўп емагин.
Орифга ўхшаб қолсанг,
Кейин афсус қилмагин.
Кирсанг нафсинг сўзига,
Оқибати ёмондир.
Соғлик тушмай изига,
Ранги-рўйинг сомондир!
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
