Олий таълим муассасасаларини 2019/2020-ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.    

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш зарур:

  • diplom.edu.uz веб-сайтига кириш. Экранда пайдо бўлган саҳифанинг «ЖШШИР» қисмида паспортдаги тегишли маълумотни киритиш ва «Текшириш» тугмачасини босиш.
  • Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этган. «Диплом рақами» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Диплом нусхасини кўчириб олиш» тугмачаси босилади.
  • «Диплом рақами» қисмида маълумотлар акс этмаса, битирувчи тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилиши керак.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021-ўқув йили учун магистратурага онлайн ҳужжат топшириши мумкин, дейилади Олий таълим ахборот хизматининг хабарида.

От qwert.uz