Бургут Ургут тоғида туриб Сургутни эслади.
Қирғий — қора қоядан қоқилиб йиқилди ирғий-ирғий.
Лочин — нима учун бўлганда ёғин-сочин, тўплаб бор кучин, қояларни қилар чил-парчин?
Қарға — қаранг қизиқ, тумшуғида тилла сирға.
Чумчуқ — тариқ экдим — чиқди учуқ — бу чумчуқ қўрқинчли нечук.
Мусича — мулойим муштипар хозирча.
Каптар — уни кўкдан ахтар.
Қалдирғоч — симёғочдан қайрағочга қўнди, чунки оч.
Лайлак — фалакда жони халакда, капалакни эрталаб атайлаб чайнаб ташлади.
Читтак — четга чиқиб чўчиб учиб кетди.
Турна — турли туман турланиб турарди.
Жиблажибон — жажжи полапонларига жуда мехрибон.
Майна — мана яна мени майна қилди.
Бойўғли — доғули, унинг қилмиши бадкирдорликдан иборат эди (қайсидир фильмдаги жумла…)
Укки — ўқувсиз экан, бахоси икки.
Кўршапалак — кўрлигини кўрсатмаслик учун кечаси кўкка кўтарилади.
Хакка — хавф-хатар холатида кўтарилади якка фалакка.
Чуғурчуқ — чуғур-чуғур қилиб, чўчиб, қўғирчоқни чўқиб қочди.
Булбул — хар тугул барибир бугун бу гулнинг гулига қўниб улгурди.
Зағизғон — ногахон қозонга яқин бориб, бўлди жизғон.
Сўфитўрғай — сойдаги тўқайда сайраб йўрғалаб туриб, самога тўғри учди.
Тўтиқуш Ара — тўхтатишса тўхтаб туриб қара.
Пустельга — патлари бир пасда пастга тўкилган.
Кўк каптар — кўп каптар.
Альбатрос — албатта Эльба дарёсида бўлгани рўйи-рост.
Балабан — бахайбат ва бақувват бўлгани боис, бошқалардан бўйи-басти баланд.
Баклан — барибир бу қушдан сақлан.
Галстучник — галстук тақиб галма-галдан учади.
Гриф — кўпинча кўтарилиб кўриб, кейин кўлга кетади.
Дроздлар — бир оздан кейин оз-оздан парвозда бўлдилар.
Канарейка — қўниши учун қани рейка?
Кондорни — кимдир қандайдир сўндирди ёки синдирди.
Коршунь — қани қаршинга қўниб кўрсин.
Оққуш — бояқиш оқиш қуш.
Ремезь — семиз эмас.
Снегирь — сен санаганда сеникидир.
Чечетка — чакалакзордан бир четга учиб чиқди.
Какку — кўклам келганда кўпроқ кукулайди.
Колибри — гулбаргдаги кулбасига кириб кулаберди.
Фламинго — хали сенга, хали менга ўйнар «Танго».
Орландо — бошқаларга қараганда хайронда.
Фрегат — тропик, субтропик иқлимда яшаши фақат хақиқат.
Чайка — Чукотканинг чеккасида чайқала-чайқала чўкаётганди.
Буревестник — бурилишгача бургут билан бирга борса бўлмасми?
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ