Туш (шеър)

Олдимда турибди ғор,
Унинг ичида дев бор.

Девни кўриб, қочдим тез,
Дев қувлади ўша кез.

Дев менга, олса етиб,
Қўярди мени ютиб.

Ишлатиб бор кучимни,
Қутқарайин ўзимни.

Югуриб жон-жахд билан,
«Қутул» деган ахд билан,

Бир пайт очсам кўзимни,
Уйда кўрдим ўзимни.

Тушим экан, хайрият,
Бўлмаса, бу шум ният,

«Хап» этиб, еб қўярди,
Ва қорни хам тўярди.

Яхшиям, тез уйғондим,
Келиб мени «омадим»!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ