Туғилган кун учун қисқа хазил шеърлар (приколлар) — дугонага

Дугонажон қутлайман,

Туғилган кунинг билан.

(Учрашувга чиқмайман,

Билиб қўй сенинг билан!

Ёқтириб қолса мени,

Ташлаб кетади сени!).

Чунки, асли йигитлар,

Ўзгарувчан бўлишар.

Учрашувдан сўнг қизлар,

Йигитдан айрилишар.

Дугонажон, шу боис,

Кўзингни оч каттароқ.

Учрашув ўтса менсиз,

Сени севар баттарроқ!…

Айёминг қутлуғ бўлсин,

Тилакларим сенгадир.

Сенга тикан кирмасин,

Кирса, юки менгадир.

Кўзим қорачиғидай,

Сени доим асрайман.

(Иш буюрсам, мен бундай,

Менга қараб тасрайма!)

Саломат юргин доим,

Ўтдай чақнаб, қарсиллаб!

(Вой, ўлмасам, озроқ е,

Семириб кетма, ларсиллаб!)

Турмушга чиқмаган қиз — турмушга чиққан дугонасига демоқда:

Дугонажон айёминг,

Муборакбод этаман.

(Ие, уйдами эринг,

Майли хозир кетаман).

Учрашувга кетяпман,

Атирингдан сепиб қўй.

Мен хам тўйим кутяпман,

Ирим қилиб, «тепиб» қўй!

(Вой ўлмасам, секинроқ,

Майиб қилма, биралоқ!…)

Таваллуд айёмингда,

Табрикларим йўллайман.

Доим туриб ёнингда,

Ўзим сени қўллайман.

Хар қандай муаммода,

Менга бемалол суян.

Хафа бўлма, мабодо,

Гохида, бўлсам қуён!…

Туғилган кунинг учун,

Тилакларим жуда мўл.

Уларнинг асл кучи,

Кўрсатади сенга йўл.

Асрасин алвастидан,

Йигитларнинг мастидан,

Бевақт тўкилган ёшдан,

Бети безбет кундошдан,

Хасадгўй дугонадан,

(Хамда ўгай онадан).

ЗАГС га такрор боришдан,

Оилавий урушдан.

Маъносиз ўгитлардан,

Бевафо йигитлардан.

Яширин «хатолар»дан,

Бемехр оталардан.

Тилакларим эзгудир,

Йўл кўрсатар — кўзгудир!…

Азиз дугонам менинг,

Бугун туғилган кунинг.

Мен бўламан хизматда,

Сен бўласан иззатда.

Дардинг хам бор албатта,

Сендан умидим катта.

Яхши қизман мен, бироқ,

(Ўзини мақтар ахмоқ),

Акажонинга мени,

Келин қилсанг бир куни,

Ишончингни оқлайман,

(Ха, сенларни, боплайман!),

Хизматинг қилиб яна,

Бўлай қалин дугона!

Таваллуд айёминг муборак бўлсин,

Бугун дилларимиз, қувончга тўлсин.

Турнақатор бўлиб, совчилар келсин,

Барча душманларинг, хасаддан куйсин.

Камчиликларингни совчи сезмасин,

Куёв сендан безиб, «режа» тузмасин.

Сени келин қилган, бахтлидир, тўғри,

(Аслида уларнинг қурийди шўри!),

Ёлғон гапиришда, сенда зўр санъат,

(Дугона тутинган кунимга лаънат!)…

Туғилган кунингда, келдик мехмонга,

Лекин ўхшамайсан, асло мезбонга.

Нақд икки соатга, жағинг тинмади,

Қўлингдаги қошиқ тиним билмади.

Еган ширинлигинг билмадим қанча,

Фаросат бобида, ортдасан анча.

Бетинг хам дугона, экан тараша,

Ахир хаётинг хам — шунга яраша!

Бугун туғилган кунинг,

Нега чиқмайди унинг?

Астойдил таклиф қилсанг,

Сўнгра борамиз билсанг.

Оламиз совға-салом,

Базмни хуллас-калом,

Наъмунали бошлаймиз.

Хаддимиздан ошмаймиз!

Фақат таклиф қилсанг бас,

Ўйлаб кўрчи, бир нафас!…

Туғилган кунинг экан,

Чин юракдан қутлаймиз.

«Тилакми — фақат?» десанг,

Совға билан бутлаймиз!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ