Осмон узра ой сузар,
Юлдуз сафини бузар.

Атрофга нур сочади,
Ўзига йўл очади.

Юмиб — очсам кўзимни,
Тонгда кўрдим ўзимни.

Юлдузлар бўлган ғойиб,
Қушлар куйлар ажойиб.

Қоронғулик тарк этган,
Кундуз уни ғарқ этган.

Қуёш нурини сочган,
Айтинг, ой қайга қочган!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz