Қўшним қизи хадича,

Хар кунги одатича,

(Эски бир қўшиқ матни,

Жимирлатади этни!…),

Эрта туриб (онаси),

Бу «одоб» нишонаси,

Уйғотмасдан қизини,

(Қаранг, қийнаб ўзини),

Қўлларида супурги,

(Қиз қўлига «куйдурги»!)…

Кўча супурар ўзи,

(Қизни қизармас юзи).

Сув хам сепар камига,

Инсоф берсин хаммага!

Ха, сен, барибир «илон»,

Туғилган кунинг билан!…

Тўйда тойчоқ кишнайди,

От бўлдим деб ёр-ёр.

«Гросмейстер» йиғлайди,

«Мот» бўлдим деб ёр-ёр.

Қўшни бола йиғлайди,

«Порот» бўлдим деб ёр-ёр.

Қўшни қизча ухлайди,

«Менга нима» ёр-ёр,

Тўққизгача ухласам,

Сенга нима, ёр-ёр.

Француз аёллари,

Кўп ухларкан, ёр-ёр,

Шу сабаб хуснлари,

Гўзал экан, ёр-ёр.

Туғилган куним бу кун,

Бўлинг мехмон ёр-ёр.

Қоқ-қуруқ келманг лекин,

Совға келсин, ёр-ёр!…

Қуралай кўз, қуралай,

Деворингдан мўралай.

Уйда бўлсанг хар қалай,

Жамолингни бир кўрай.

Қуралай кўз, қуралай,

Эшигингдан мўралай.

Даданг келса. мен ўлай,

Уйга тезроқ, йўрғалай.

Қуралай кўз, қуралай,

Томдан туриб мўралай,

Туғилган кунинг бугун,

Уйимда бор бир тугун.

Эски рўмол бир талай,

Шулар билан табриклай!…

Айтсам сизга мен бир масал,

Айтсам агар, нима афзал:

Йироқдаги ёғлик ошдан,

Уйда ёвғон ошинг афзал.

Узоқдаги қариндошдан,

Ўша ёмон қўшнинг афзал.

Узоқдаги «мингталик»дан,

Яқиндаги «юз»и афзал.

Йироқдаги қалам-қошдан,

Қўшни қизнинг ўзи афзал.

Фаслларнинг куз-қиўидан,

Иссиққина ёзи афзал.

Нўноқ овоз қўшиқчидан,

Созанданинг сози афзал.

Қутлуғ бўлсин, таваллудинг,

Совғаларнинг ози афзал.

Ўз қадрини биладиган,

Гўзалларнинг нози афзал!…

Қўшни билан қўшнининг,

Еттидан бир хақи бор.

Қизиқ улар ишининг,

Гап тагида гапи бор.

Шунинг учун бу нақл,

Туғилган кунингадир.

Келтирдим мен етти гул,

Бир донаси сенгадир!…

Кўчамизда ногахон,

Кўтарилди чанг-тўзон.

Хеч ерни кўриб бўлмас,

Нафас хам олиб бўлмас.

Қандай бахтсиз ходиса,

Нима бунинг боиси.

Кейин билсак, қўшни қиз,

Эшик супурар ёлғиз.

Туғилган кунинг бугун,

Совғалар тугун-тугун!

Хой сулув қиз, гулғунча,

Чангитмай тур бугунча!

Қўшни қизнинг уйига,

Чиқдим қатиқ бахона.

Айтмоқчиман ўзига,

Учрашай деб пинхона.

Қатиқни бераётиб,

Чимдиб олди билагим.

Ўймаси ёқиб кетиб,

Ўйнаб кетди юрагим.

Эрта туғилган кунинг,

Табриклашга чиқаман.

Отанг кеб қолса сенинг,

Қўйиб мингга қочаман!…

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz