Сир сақлаш…(Хазил шеърлар — приколлар)

-«Нима сабаб одамлар қаранг,
Сир сақлолмай, янгилар яранг.
Одамларнинг асаби таранг,
Баъзиларни хуши йўқ, гаранг!».
-«Нимасини айтасиз, дунё
Сиз айтгандай ўта беъвафо!».
-«Кеча битта сирим дўстимга,
Айтсам, у сув қуйиб остимга,
Хар томонга қилиб овоза,
Ўртамизда қочди муроса.
Яъни менда «иккинчи»си бор,
Бу сиримни тарқатманг зинхор!».
-«Қизиқмисиз, оғзимда қулф,
Ўрага сичқон тушди, гулдир-гуп!
(Ха, ярамас, пулинг кўпайиб,
Қўш хотинли бўлибсан бойиб.
Ижтимоий тармоқ орқали,
Адабингни бераман хали!…)»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ