-«Дейишар нима учун,
Эр-хотинни — қўш хўкиз?
Бу гап ростми ёки чин,
Тушунай тўла-тўкис!…».
-«Шуни билмасанг, лекин,
Қизарасан ўртада.
Эр-хотин рўзғор юкин,
Биргалашиб тортади!».
-«Тушундим гапингизни,
Аммо бошқа томондан,
«Қўш сигир» деса уни,
Ортда қолмай замондан!…».
-«Қовоқ бошсан — пишмаган,
Эх, учи йўқ — калава.
Қачон тарихда бўлган,
Сигир тортган арава!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ