-«Кўзларим йўлда,
Қўлларим рулда.
Оёқ «педал»да,
«У» менга далда!».
-«У деганинг ким?,
Танирман, балким?»
-«У хеч ким эмас,
Кўзга кўринмас.
Ирода исми!».
-«Анови қизми?»,
-«Йўқ. у эмас қиз,
У бир оддий хис!».
-«Шайтонми, демак?»,
-«Қилмагин эрмак,
Ўйлагин андак,
Эси йўқ, тентак!
У билан инсон,
Бўлса қадрдон,
Хар қандай мушкул,
Ечилар буткул.
Сенга — яхши йўл,
Иродали бўл!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ