-«Менда бор савол битта,
Нега фил шундай катта?.

Бўлса эди «кичкинтой»,
Эгасин қиларди бой!»

-«Бу саволга, албатта,
Жавоб бераман шартта:

Улкан, оғир юкларни,
Ташиган пайт филларни,

Ишлатдингиз аямай,
Хеч нарсага қарамай!

Қизиқ. ўша паллада,
Нима эди — каллада!…»

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz