Печка ёнар қизариб,
Унга ўтин қалайман.
Ўтирибман бўзариб,
Гўё унга «малай»ман.
Печкани очсам олов,
Чиқаради тилини.
Тараша берсам дарров,
Қолдиради кулини.
Уйқу келиб, эх эсиз,
Ухлаб қолсам, бир махал,
Олов эса озиқсиз,
Масаласи бўлди хал!
Хулоса қилинг, чоғи,
Ухлаб қолманг ғафлатда.
Бундайларнинг ўчоғи,
Ўчиб қолар албатта!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ