-«Қўлинг ол чўнтагимдан!»,
-«Гумон қиляпсан кимдан?».

-«Хозиргина сен баттол,
Чўнтак ковлаб, бемалол,

Бақрайтириб кўзингни,
Оқлайсан-а, ўзингни!».

-«Мен қидирдим рўмолча,
Буни кўрдику. барча!

Тиқилинчда билмасдан,
Қўл солибман, кўрмасдан.

Мана, айтсин халойиқ,
Хўш, гумонга ким лойиқ?».

Бўлганидек хар доим,
Халойиқ жим, мулойим!…

Аbdulla Pulatov

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz