Шариф шартта шарфини ўради.

Қўлдош қўлига қўлқопини қоқиб кийди.

Толиб «телба» телпагини тепароқ кийди.

Ботир бахонада «Ботик»да ботинкани «бобо»си борлигини билди.

Жун пайпоқ — Жун қалпоқ — Қишда сизга хампок.

Жамила жиянига жунли жемфер жўнатди.

Эдик эртасига эски этикда келди.

Абдупаттода хатто пальтога мато йўқ.

Шохнинг Шахинага шахзода шарафига хадяси — шохона поча пўстин.

Сўм пластик картага — Муродга куртка олди.

Бэтменни ботинкаси ботқоққа ботмайди.

Шарифани шахарда шарф билан «шарафлашди».

Пўлат пальтога пул тўплади.

Тўлқин тулки терисидан телпак тиктирди.

Қахратон қишда қўлларим қўлқопни қўмсаб қолди.

Куртка сиртга кийилади.

Этикни кийган киши — кўпинча тетик.

Шофёрни шапкасини шамол учирди.

Ишонмагин дўстинга — Чанг солар пўстининга!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz